"Челси" ҳужумчиси "Манчестер Сити" сафини тўлдириши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Челси»нинг ҳужумчи вингери Педру Нету яқин вақтларда «Манчестер Сити» сафини тўлдириши мумкин.

TribalFootball нашри маълумотича, «шаҳарликлар» португалиялик футболчини жамоани тарк этиши кутилган Савио ўрнига асосий номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Савио «Тоттенхэм»га ўтишига бир қадам қолгани айтилмоқда. Бразилиялик футболчининг эҳтимолий трансфери тахминан 60 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда. Шу билан бирга, «Челси» Педру Нетудан расман воз кечиш вариантларини кўриб чиқишга тайёр экани хабар қилинган.

Педру Нету 2024 йили «Вулверхэмптон»дан «Челси»га 60 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Унинг лондонликлар билан тузган шартномаси 2031 йил 30 июнигача амал қилади. 2025/26 йилги мавсумда португалиялик вингер «синилар» таркибида барча мусобақалар ҳисобида 52 ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 10 та голли узатма муаллифига айланди. Transfermarkt портали Педру Нетунун ҳозирги бозор қийматини 60 миллион евро атрофида деб баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!