“Челси” икки дарвозабондан воз кечди. Ўрнига зўри келади

“Челси” мутасаддилари жамоага янги дарвозабон олиб келишга қарор қилди. Offside Football нашрининг маълум қилишича, лондонликлар Англия терма жамоаси посбони Жордан Пикфордни кўзлади.

Пикфорд ўйнаётган “Эвертон” аутсайдерлар қаторига тушиб қолган. Мавсум охирида Премьер-лигадан тушиб кетиши мумкин. Шу боис, жамоа посбони Пикфордга “Челси”, “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм” томонидан чорлов бўляпти.

“Аристократлар” ёзда Кепа Аррисабалага ва Эдуар Мендини сотиб юборишга тайёр. Уларнинг ўрнини Пикфорд эгаллаши кутилмоқда.

“Сандерленд” тарбияланувчиси бўлган Пикфорд 2017 йилдан бери “Эвертон” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!