Асосий мазмунга ўтиш
"Челси" жароҳат сабаб яна бир йўқотишга дуч келди

"Челси" жароҳат сабаб яна бир йўқотишга дуч келди

  • 0
  • Футбол

"Челси" ярим ҳимоячиси Дариу Эссугу узоқ вақт давомида жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда "The Athletic" нашри хабар берди.

Ёш хавбек Португалия ёшлар терма жамоаси йиғинида сондан жароҳат олган. Манбаларга кўра, Эссугу камида уч ойдан кейингина майдонга қайтиши мумкин.

Эссугу бу ёзда "Спортинг"дан 22 миллион еврога сотиб олинган эди. У "Челси" сафида Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 3 та учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки ассист билан жамоасига ёрдам бера олмади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ