
"Челси" Жексонни ортга қайтара олмаса ҳужумчи сотиб олади
"Челси" жамоанинг амалдаги форварди Николас Жексон клубни доимий равишда тарк этадиган бўлса, трансфер ойнаси ёпилгунга қадар (1 сентябрь) янги ҳужумчи сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Athletic хабар бермоқда.
Манбага кўра, ишончли ижара вариантлари йўқлиги сабабли "кўклар" ҳужумчини доимий равишда сотиб олиш вариантини ўрганмоқда. "Челси" аллақачон бир нечта сўровлар билан чиққан, жумладан, "Спортинг" ва Дания терма жамоаси форварди Конрад Хардерга ҳам.
Жексон ижара асосида Мюнхеннинг "Бавария" клубига ўтишга яқин эди, аммо Лондон клуби "Челси" ҳужумчиси Лиам Делап тизза ости пайидан жароҳат олгани учун футболчини чақирди.
Сенагаллик форвард Мюнхен клубига ўтмоқчи. Унинг агенти ўз ижтимоий тармоғида "Самолёт ортга қайтмайди",- деб изоҳ қолдирган.
Комментарии