“Челси” катта трансферга ҳозирлик кўрмоқда

"Челси" "Барселона" ҳужумчиси Ферран Торреснинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Fichajes" нашри маълум қилди. 

Манбада берилган маълумотга кўра, лондонликлар ёзда форвард учун Каталония клубига 80 миллион евро беришга тайёр. Лекин "кўк-анорранглилар" устози Ханс-Дитер флик футболчининг кетишига қарши чиқмоқда. 

25 ёшли футболчининг айни вақтда трансфер бозоридаги нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик ҳужумчи жорий мавсум "Барселона" сафида 31 та учрашувда майдонга тушиб, ўз номига 16 та гол ва 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!