Ads

Лондоннинг “Челси” клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Диего Коста учун “Атлетико”дан 44 млн фунт (49 млн евро) талаб қилмоқда. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.

Хабарингиз бор ФИФА “матрасчилар”га январгача янги футболчи сотиб олишни таъқиқлаган. Баъзи манбааларга кўра “Атлетико” Костани сотиб олган тақдирда уни ярим мавсум ижара асосида “Милан”га бериб юбориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли Испания терма жамоаси ҳужумчиси “Челси”га 2014 йил айнан Мадриднинг “Атлетико” клубидан келиб қўшилган эди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси эса 2019 йилга қадар имзоланган.

Минбар

Барча блоглар