"Челси" Ковачичнинг трансферини тўлиқ сотиб олмоқчи

Лондоннинг "Челси" клуби "Реал" Мадрид билан хорватиялик ярим ҳимоячи Матео Ковачичнинг трансфери борасида музокараларни бошлади.

Evening Standard нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” мавсумни ижара асосида ўз сафида ўтказаётган 24 ёшли футболчининг трансферини “қироллик клуби”дан тўлиқ сотиб олишмоқчи.

Ўз навбатида “Челси” “Реал”нинг ушбу вазиятдан фойдаланиб бельгиялик вингер Эден Азарни ўз сафига қўшиб олишидан ҳам чўчимоқда.

Маълумот учун, Ковачичи жорий мавсум “Челси” сафида жами 7та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!