“Челси” Лукаку ўрнига Бразилия терма жамоаси ҳужумчисини сотиб олмоқчи

“Манчестер Сити”ни тарк этишга яқин турган Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Габриэль Жезус фаолиятини Англиянинг бошқа клубида давом эттириши мумкин. "АS" нашри хабарига кўра, ҳужумчи "Челси" қизиқишлари доирасига тушган.

"Аристократлар"нинг янги раҳбарияти Жезусни сотиб олиш борасида "Реал" ва "Арсенал" билан курашишга тайёр.

25 ёшли ҳужумчининг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Бразилиялик форварднинг трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Аммо “Сити” Габриэлни 60 миллион еврога сотишни мўлжалламоқда. Лондонликлар футболчини ёзда клубни тарк этадиган Ромелу Лукакуга муносиб ўринбосар бўлади, деб ҳисобламоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!