«Челси», «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» бразилиялик истеъдодни сотиб олмоқчи
«Палмейрас»га ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эдуардо Консейсаога Англия чемпионати клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, Лондоннинг «Челси» клуби, шунингдек, «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» талантли футболчининг фаолиятини кузатиб бормоқда.
Ўтган ёзда эҳтимолий харидорлар 16 ёшли истеъдод учун «Палмейрас»га қарийб 25 миллион евро таклиф қилган. Бироқ Бразилия клуби бу таклифни рад этган. Клуб Консейсаонинг бўлажак трансферини камида 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Консейсаонинг амалдаги жамоаси билан шартномаси 2029 йил январь ойига қадар мўлжалланган.

Фикрлар