“Челси” машҳур ўйинчисини текинга қўйиб юборди

“Челси”нинг марокашлик таниқли легионери Ҳаким Зиеш фаолиятини “Галатасарой”да давом эттирадиган бўлди.

“Аристократлар” ўтган мавсумни ижара асосида Туркия чемпионатида ўтказган футболчини тўлиқ қўйиб юборишга розилик берди.

“Галатасарой” ҳужумкор футболчи билан бир йиллик шартнома тузди ва унга маош сифатида 2,85 миллион евро тўлайди. Томонлар ўзаро келишувга кўра, ҳамкорликни яна бир мавсумга узайтириши мумкин.

“Челси” Ҳаким Зиешни 2020 йили 35 миллион еврога трансфер қилганди. Ҳаким дебют мавсумидаёқ жамоа билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди ва ғалабага катта ҳисса қўшди. Бироқ кейинчалик “Челси”нинг асосий таркибига кира олмади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!