"Челси" мавсум охиригача бошоғриғидан қутилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Челси» жамоаси марказий ҳимоячиси Бенуа Бадьяшиль мавсум охиригача «Наполи» таркибида ўйнайди. Лондон клуби футболчининг Италия А серияси вакилига ижара асосида ўтганини расмий сайти орқали маълум қилди.

Олдинроқ тарқалган маълумотларга кўра, «Наполи» Бадьяшильнинг ижараси учун «Челси»га 3 миллион евро тўлайди. Шартномада шунингдек, ҳимоячини 27 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиш имконини берувчи банд ҳам бор.

25 ёшли Бенуа Бадьяшиль жорий 2025/2026 йилги Англия Премьер-лигаси мавсумида «Челси» сафида саккизта ўйин ўтказди. 

Шунингдек, у Чемпионлар лигасида тўрт бор майдонга тушди. Ҳимоячи ҳалигача гол ёки голли пас билан ажралиб тушгани йўқ. Унинг лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган. 

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!