"Chelsi" mehmonda g‘alaba qozonib, peshqadamlikni qo‘lga oldi

  • 21 noyabr, 2020, 19:21
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Futbol
CHERY AUTO

Angliya Premer-ligasi 9-turidan o‘rin olgan "Nyukasl" - "Chelsi" uchrashuvi o‘z yakuniga etdi. Unda 0:2 hisobi qayd etildi.

Dastlab, Meyson Maunt jarima maydoniga uzatib bergan to‘pni Federiko Fernandes o‘z darvozasiga kiritib yuborgan bo‘lsa, Temmi Abraham ikkinchi taymda hisobdagi farqni oshirdi.

Shu tariqa, "aristokratlar" ochkolar sonini 18 taga etkazib olgan holda, onlayn turnir jadvalida 1-pog‘onaga ko‘tarildi. "Nyukasl" esa 13-o‘rinda qoldi.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+2'

    Энди Кэрролл қулай позицияга чиқиб борди ва зарба берди. Менди вазият қаҳрамони!

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Жиру офсайдда қолиб кетди.

  • 87'

    Ҳаким Зиеш ўз ўрнини Оливье Жируга бўшатиб берди.

  • 84'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни "Ньюкасл" ҳимоячилари қайтарди.

  • 82'

    Эмерсон Бен Чилуэлл ўрнига майдонга тушди.

  • 79'

    Яқин масофадан берилган зарбани Менди қайтарди.

  • 78'

    Маунт қулай позициядан ноаниқ зарба берди.

  • 77'

    Чилуэллнинг узатмасига Абраҳам ета олмади.

  • 75'

    Вернернинг голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади.

  • 74'

    Алан Сен-Максимин ўз ўрнини Энди Кэрроллга бўшатиб берди.

  • 72'

    Лонгстафф узоқ масофадан кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсинини титратди!

  • 71'

    Ўйин майдон марказида кечмоқда.

  • 69'

    Альмирон воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 67'

    Рис Жеймсга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 66'

    Хавьер Манкильо ўз ўрнини Мигель Альмиронга бўшатиб берди.

  • 65'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! Абраҳам ҳисобдаги фарқни оширди!

    Вернер соло юриш амалга ошириб, Абраҳамни бирга-бир вазиятга чиқарди. Тэмми мўлжалда адашмади.

  • 64'

    Стив Брюс шогирдлари ўйин темпини оширяпти.

  • 62'

    Абраҳам қулай позицияга чиқиб бораётган Вернерга узатма амлга ошириш ўрнига зарба берди. Тўп ҳимоячидан ўтмади.

  • 60'

    Жоэлинтоннинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 57'

    Зиеш жарима майдонига узатма амалга оширди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

  • 55'

    Бурчакдан оширилган тўпга Зума зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб, майдонни тарк этди.

  • 53'

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққан Вернер бу сафар ҳам хатога йўл қўйди. Тимо Абраҳамга пас узатишда адашди.

  • 50'

    Тўп назорати меҳмонлар томонда. Қисқа паслар туфайли Лэмпард шогирдлари рақибнинг ожиз нуқтасини топишга ҳаракат қилмоқда.

  • 48'

    Тезкор қарши ҳужумга ўтаётган Жеймс қоида бузиш эвазига тўхтатилди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида мезбонлар сафида ўзгариш: Жамал Ласселлс ўрнига Фабиан Шер майдонга тушди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Дасселлсга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 42'

    Мёрфи жамоадоши узатган тўпга ета олмади.

  • 40'

    Ковачичга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Нейден огоҳлантирилди.

  • 38'

    Жарима майдони марказига узатиб берилган тўпни "Ньюкасл" дарвозабони эгаллаб олди.

  • 35'

    Жарима майдони ичидан йўлланган зарба йўлига Канте тўғаноқ бўлди.

  • 33'

    Мезбонлар ҳам ўйинга фаоллик қўшмоқда. Сўнгги дақиқаларда ҳужумлар сони ортди.

  • 30'

    Дарвозабон билан бирга-бир вазияга чиқиб борган Вернер мўлжалда адашди.

  • 27'

    Майдон эгалари бутун жамоа бўлиб жарима майдонида ҳимояланмоқда.

  • 24'

    Тўп назорати меҳмонларда.

  • 21'

    Ҳисобда олдинга ўтиб олган "аристократлар" ҳужумга ўтишда давом этмоқда.

  • 18'

    Рис Жеймснинг жарима майдонига узатмаси ўтмади. 

  • 15'

    Вернернинг зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 10'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Маунт узатган тўпни Федерико Фернандес ўз дарвозасига жойлаб қўйди. 

  • 7'

    Ковачичнинг олис масофадан берган зарбаси ўхшамади. 

  • 5'

    Дарлов Вернернинг зарбасини бир амаллаб қайтарди. 

  • 3'

    "Ньюкасл"нинг кетма-кет 2 та бурчак зарбаси самара келтирмади. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб улгурди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Ньюкасл" - "Челси" беллашуви бошланишига саноқли дақиқалар қолди. 

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!