“Челси” мусулмонларга ифтор қилиб берди (фото)
“Челси” ўз аренаси “Стэмфорд Бриж”да маҳаллий мусулмонларга ифтор қилиб берди.
Бу тадбирга “аристократла” сафида ўйнаган биринчи қора танли футболчи Пол Кановилл ҳам таклиф этилди.
- Бундай вазиятдан ним кутишимни билмай қолдим. Лекин бунақасига ҳеч қачон дуч келмаганман. Катта тажриба бўлди. Бу ишни яна такрорланишини истайман, - деди Пол Кановилл.
“Челси”нинг ҳозирги таркибида бир неча мусулмон футболчилар ўйнайди. Уэсли Фофана, Н’Голо Канте, Ҳаким Зиеш ва Маланг Сарр шулар жумласидандир.
“Стэфорд Бриж” оммавий ифтор ўтказилган Англия Премьер-лигасининг биринчи стадиони сифатида тарихда қолди.
Фикрлар