"Челси" МЮ етакчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайр фаолиятини Лондоннинг "Челси" клуби сафида давом эттириши мумкин.
"CaughtOffside" нашри берган маълумотга кўра, лондонликлар ёзда футболчини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. "Аристакротлар" Магуайрда Тьяго Силва каби жамоа етакчилиги хусусияти бор деб ҳисоблаяпти.
Харрининг "қизил иблислар" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли ҳимоячи 2019 йилдан бери Манчестер клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида футболчи 257 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол киритди ва 9 та голли узатма амалга оширган.



Фикрлар