"Челси" ўз юлдузига ўринбосар топиб қўйди
Лондоннинг «Челси» клуби яқин орада жамоани тарк этиши мумкин бўлган аргентиналик Энсо Фернандесга ўринбосар топди.
Фернандеснинг «Манчестер Сити»га ўтиши ҳақидаги хабарлар ортидан клуб раҳбарияти янги номзодни кўз остидан ўтказмоқда.
The Independent нашри ёзишича, лондонликлар Фернандес ўрнига «Борнмут»нинг 23 ёшли инглиз ярим ҳимоячиси Алекс Скоттни олишни режалаштирмоқда. Ҳозирча «Борнмут» ёш футболчини қўйиб юбориш тарафдори эмас, аммо «Челси» Скотт учун тахминан 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Бундай йирик сумма «Борнмут» раҳбарияти позициясига таъсир кўрсатиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Алекс Скотт «Борнмут» таркибида Англия чемпионатида 37 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 1 та голли пас берди.

Фикрлар