"Челси" Обамеянгни текинга қўйиб юборишга мажбур

  • 04 May 13:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Челси" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг янги мавсумда “аристократлар” сафида қолиши даргумон.

Tecno

Лондонликлар 33 ёшли футболчини трансферга қўйиш ниятида, чунки Обамеянг уларнинг режаларига тўғри келмайди. Ўз навбатида "аристократлар" габонлик футболчининг трансферида ҳеч бўлмаганда бироз бўлсада маблағ ишлаб олишни режалаштирмоқда, аммо бу қийин бўлади. Чунки потенциал даъвогарларнинг ҳеч бири Обамеянг учун пул тўлашга тайёр эмас. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, “Челси” молиявий харажатларни камайтириш учун Обамеянгни текинга қўйиб юборишга рози бўлиши ҳам мумкин.

"Барселона" Пьер-Эмерик Обамеянгга қизиқиш билдирмоқда, аммо каталонияликлар футболчини фақат текинга ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Comments

You must be logged in to commet!