“Челси” Осимхен трансферини нега барбод қилди?

Трансферларга пул аямайдиган “Челси” раҳбарияти анчадан бери “Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимхенга харидор бўлиб келаётган эди.

Metro нашрининг ёзишича, бу трансфер амалга ошмайдиган бўлди. Бунга сабаб Италия клуби ва футболчининг ўзи ортиқча маблағ талаб қилаётганидир.

Манбага кўра, “аристократлар” неаполликлар талаб қилаётган 130 миллион евро атрофидаги бадал пули тўлашдан бош тортган. Шунингдек, “Челси” хўжайинларига нигериялик форвард ҳар мавсум учун 11-12 миллион евро маош сўраётгани ҳам ёқмади.

Виктор Осимхеннинг “Наполи” билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача давом этади. 25 ёшли футболчи ўтган мавсумда 32 та учрашувда 17 та гол ва тўртта ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!