“Челси” ўта қиммат ҳужумчини олади
Corriere dello Sport нашрининг хабар беришича, “Челси” раҳбарияти жамоанинг асосий ҳужумчисига айлана олмай, “Интер”га ижарага бериб юборилган Ромелу Лукаку ўрнига бошқа ҳужумчи олишга қарор қилган.
Манбанинг таъкидлашича, “аристократлар” “Милан”нинг чемпион бўлишига катта ҳисса қўшан Рафаэль Леауни олиб келмоқчи. “Челси”нинг янги хўжайини бу трансфер учун 90 миллион евро сарфлашга тайёр.
Леаунинг миланликлар билан шартномаси яна икки йил давом этади. Клуб мутасаддилари яхши таклиф бўлса, ўйинчини қўйиб юборишга тайёр.
Португалиялик ҳужумчи ўтган мавсум 42 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14 та гол ва 12 та ассист расмийлаштирди.
Фикрлар