"Челси" ўз уйида Анчелотти жамоасига имконият қолдирмади

Англия Премьер-Лигаси 27-туридан ўрин олган "Челси" - "Эвертон" баҳси ўз ниҳоясига етди. Учрашув Томас Тухель шогирдларининг 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.

31-дақиқада Бен Годфри автоголи билан ҳисобни очган бўлса, 65-дақиқада Жоржиньо пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди. Шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.

Шу тариқа, ўз уйида 3 очкони қўлга киритган лондонликлар очколари сонини 50 тага етказиб олган ҳолда 4-ўринини мустаҳкамлаб олди, "Эвертон" эса 46 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! "Челси" ўз уйида муҳим 3 очкони қўлга киритди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+'

    4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 90'

    Ўзгариш: Вернер ўрнига Пулишич ўйинга қўшилди.

  • 90'

    Том Дэвис ўйин қоидасини бузганлиги сабали сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 87'

    Мейсон Маунт бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 86'

    Вернернинг зарбасини Пикфорд ажойиб тарзда қайтарди! Суперсейв!

  • 80'

    Тухель ҳам ўзгаришларни ишга солади: Ковачич ўрнига Канте ўйинни давом эттиради.

  • 77'

    Ўзгариш: Андре Гомеш ўрнига Бернард ўйинга қўшилди.

  • 76'

    Жошуа Кингнинг жарима майдончаси ичидаги фаоллиги эвазига яна бир бурчак тўпи ишлаб олинди. Динь тўп олдида.

  • 74'

    Люка Динь жарима майдончаси ичига тўпни бурчакдан етказиб берди, ҳимоячилар фаол ўйнади.

  • 72'

    Том Дэвиснинг жарима майдончаси ичига узатмасини ҳимоячилар узоқлаштира олишди.

  • 70'

    Ўзгариш "Эвертон"да: Сигурдссон ўрнига Жошуа Кинг ўйинга қўшилади.

  • 68'

    Курт Зума майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Шифокорлар унга ёрдам кўрсатишяпти.

  • 67'

    Ўзгариш: Хадсон-Одои ўрнига Мейсон Маунт ўйинга қўшиладиган бўлди.

  • 66'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Жоржиньо пенальтидан аниқ фойдаланди ва ҳисобни ишончи кўринишга келтириб қўйди! 2-0!

  • 64'

    Пенальти! Жордан Пикфорд ўйин қоидасини бузди ва ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди! Жоржиньо уни ижро этади.

  • 61'

    Маркос Алонсо бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 59'

    Рис Жеймснинг зарбаси дарвозадан анча баландлаб кетди.

  • 57'

    "Эвертон"да ўзгариш: Алекс Ивоби ўрнига Том Дэвис ўйинга қўшилди.

  • 56'

    "Челси" аъзолари голни эрта нишонлаб юборибди. Тўп қўлга теккан экан. Гол инобатга олинмади!

  • 55'

    Гол инобатга олинмаслиги мумкин! Ҳакам ВАРга мурожаат қилади.

  • 54'

    ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Хаверц гол урди! 2-0!

  • 52'

    Бурчак тўпи. "Челси" уни ижро этади.

  • 51'

    "Челси" жарима тўпини ижро этади.

  • 50'

    Люка Динь сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 47'

    Маркос Алонсо тўпни жарима майдончаси марказига етказиб берди, бироқ ҳимоячилар фаол ўйнади.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.

  • 45+1'

    Сигурдссон жарима майдончаси ичига тўпни етказиб берди, Менди эса тўпни ҳаммадан биринчи эгаллаб олди.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    Ришарлисон офсайдда қолиб кетди.

  • 42'

    Бурчакдан тўпни Маркос Алонсо ўйинга киритиб беради.

  • 41'

    Худди шу ҳолат Каллум Хадсон-Одоида ҳам такрорланди.

  • 39'

    Ришарлисон "Эвертон"нинг хавфли қарши ҳужумини чиройли тарзда якунлаши мумкин эди, бироқ у ҳимоячилар томонидан тўхтатилди.

  • 35'

    Хаверцнинг жарима майдончаси ташқарисидан туриб берган кучли зарбаси ҳимоячи томонидан блокланди.

  • 31'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Челси" ҳисобни очмоқда! Хаверц жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва дарвозага енгил зарба берди! Тўп Годфрига тегиб, дарвоза тўридан жой олди! 1-0!

  • 30'

    Динь бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 29'

    Люка Диннинг унумли ҳаракатлари эвазига "Эвертон" бурчак тўпига эга чиқди.

  • 27'

    Андре Гомеш жарима майдончаси ичида ҳужумда фол қайд этди.

  • 25'

    Диннинг узатмасини Кальверт-Льюин жарима майдончаси ичида қабул қилиб олди ва зарба берди! Зарбага аниқлик етишмади.

  • 23'

    Гильфи Сигурдссон Ковачичга нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам фол қайд этиб, жарима зарбаси белгилади.

  • 22'

    Кай Хаверц жарима майдончаси ичига тўпни ҳаволатиб етказиб берди, бироқ Пикфорд тўпга ҳаммадан биринчи чиқиб келдди ва вазиятни бартараф этди.

  • 20'

    Жоржиньонинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 18'

    Мейсон Холгейт ("Эвертон") қўпол ўйини учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 17'

    Бурчакдан тўп ўйинга киритиб берилди, бироқ ҳимоячилар устунлик қилишди.

  • 16'

    Рис Жеймс қанотдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ ҳимоячилар тўпни бурчакка чиқариб юборди. Бурчак тўпи.

  • 14'

    Гильфи Сигурдссон ҳужумда фол қайд этди.

  • 11'

    "Аристократлар" тўпни бир-бирларига тинмай ошириб беришмоқда, рақиб хатоси пойланяпти.

  • 8'

    Каллум Хадсон-Одои ҳужумда фол қайд этди.

  • 6'

    Вернер тўпни қабул қилиб олди, бироқ унинг зарбаси дарвозанинг юқори қисмидан ўтиб кетди.

  • 5'

    Рис Жеймс бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 3'

    Маркос Алонсо рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузди.

  • 2'

    "Челси" бўлимни тўп назорати билан бошлаб олди. Жамоа аъзолари тўпни бир-бирига аниқ ошириб бермоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. АПЛ мадҳияси янгради.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-Лигаси 27-туридан ўрин олган "Челси" - "Эвертон" баҳсиг старт олиш арафасида. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!