"Челси" ўзига зўр ҳужумчи топди

Австриянинг “РБ Зальцбург” клуби ҳужумчиси Бенжамин Шешко фаолиятини Англия Премьер-лигасининг топ-клубларидан бирида давом эттириш имкониятига эга.

Fichajes журналистларининг ёзишича, 19 ёшли словениялик футболчига Лондоннинг “Челси” клуби қизиқиш билдирмоқда. Трансфер нархи эса 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Ҳужумчининг Австрия клуби билан шартномаси эса 2026 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Бенжамин жорий мавсум Австрия чемпионатида 21 ўйин ўтказиб, 10 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!