“Челси” Поттер ўрнига иккита янги бош мураббий танлади

“Челси”нинг ишлари кутилганидек кетмаяпти. Катта умидлар билан бош мураббий этиб тайинланган Грэм Поттер жамоани кўтара олгани йўқ. Аксинча, “аритократлар” Томас тухель кетганидан кейин анча қийин аҳволга тушиб қолди.

Клуб раҳбарияти Грэм  Поттер ўрнига бошқа мураббий қидирмоқда. Маълумотларга қараганда, ҳозирча уларга икки мутахассис маъқул келган.

Биринчи номзод “Тоттенхэм”даги фаолияти билан танилган Маурисио Почеттино. Иккинчиси эса, Грэм Поттердан кейин “Брайтон”ни қабул қилиб олган Роберто Де Дзерби.

Клуб раҳбарияти ҳозирча, Поттерни қўллаб-қувватлаб турибди, лекин мухлисларнинг сабри тугаб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!