"Челси" қандай қилиб "Порту"га мағлуб бўлди? (видео)

УЕФА Чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб баҳси доирасида “Челси” ва “Порту” жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

“Роман Санчес Писхуан” номли стадионда кечган ўйин 0:1 ҳисобида “Порту”нинг ғалабаси билан якунланди. Ягона голга Мехди Тареми (90') муаллифлик қилди.

Афсуски, ушбу ғалаба “Порту”га кейинги босқичга чиқиш учун кифоя қилмади. Дастлабки ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган “Челси” мусобақанинг ярим финалига йўлланмани қўлга киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!