Ads

Лондоннинг "Челси" клуби "Наполи" форварди Дрис Мертенсни қўлга киритишга яна бир бор уруниб кўрмоқчи. Бу ҳақда The Times нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “аристократлар” бош мураббийи Маурицио Сарри клуб раҳбариятидан 31 ёшли бельгиялик футболчини сотиб олишни сўрамоқда. Таъкидлаш керакки, Сарри ва Мертенс бир неча мавсум давомида “Наполи”да бирга фаолият олиб боришган. Шу боис футболчи ҳам, мураббий ҳам бир-бирларини жуда яхши билишади.

Хабарларга қараганда А Серия гранди Мертенсни 30 млн еврога баҳоламоқда ва “Челси” ушбу футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғидаёқ сотиб олмоқчи.

Маълумот учун, Дрис Мертенч “Наполи” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 253та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 100та гол уришга муваффақ бўлган.