"Челси" "Реал"га қарши ўйин олдидан "Лондон дербиси"да ғалаба қозонди.

Англия Премьер-лигаси 33-туридан ўрин олган "Вест Хэм" - "Челси" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Ўйин тақдирини Тимо Вернернинг 43-дақиқада киритган ягона гол ҳал этди. Жарима майдонига етказиб берилган тўпни германиялик ҳужумчи дарвозага киритди.

Мазкур ғалаба орқали "аристократлар" очколари сонини 58 тага етказиб олган ҳолда, 4-ўринни мустаҳкамлади. "Болғачилар" 55 очко билан 5-поғонани банд этган.

Энди Тухель шогирдлари сешанба куни ЕЧЛ ярим финал босқичида "Реал"га қарши майдонга тушади.

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. "Челси" 4-ўринга анча мустаҳкам жойлашиб олди.

  • 90+6'

    Сўнгги сонияларда ҳисоб ўзгариши мумкин эди. Бироқ Абраҳамнинг бўш қолган дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 90+4'

    Ўйин вақтини сунъий равишда чўзган Менди огоҳлантирилди.

  • 90+3'

    Бенраҳманинг уринишига аниқлик етишмади.

  • 90+2'

    Бурчак тўпини қисқа пас билан ўйинга киритган меҳмонлар бир неча дақиқа ютишга муваффақ бўлди.

  • 90'

    Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Хаким Зиешнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 85'

    Аспиликуэта ўз ўрнини Рис Жэймсга бўшатиб берди.

  • 83'

    Мойес қизил карточка туфайли мажбурий ўзгаришга қўл урди: Фредерикс ўрнига Бен Жонсон майдонга тушди.

  • 81'

    ВАРни ўз кўзлари билан кўрган Крис Кавана Бальбуэнага қизил карточка кўрсатди.

  • 78'

    Бальбуэна рақибига нисбатан анча жиддий қоида бузди. Ҳакам уни майдондан четлатиши мумкин.

  • 76'

    Тимо Вернер яна бир қулай имкониятни бой берди.

  • 74'

    Кристиан Пулишич ўз ўрнини Хаким Зиешга бўшатиб берди.

  • 73'

    Ҳужумда тўпни олдириб қўйган Лингард рақибига нисбатан қўполлик ишлатди.

  • 71'

    Майдон эгалари яна босим уюштира бошлади. Уларга гол зарур.

  • 69'

    Нобл ва Форнальс ўрнига Бенраҳма ҳамда Ланзини майдонга тушди.

  • 67'

    Жарима майдонига ёриб кирган Вернернинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 65'

    Тухель шогирдлари тўп назоратини қўлга олиш орқали рақибнинг шаштини пасайтирмоқчи.

  • 63'

    Маунтнинг чиройли зарбасидан кейин тўпни дарвозабон қайтарди.

  • 62'

    Жамоалар очиқ футбол намойиш эта бошлади.

  • 60'

    "Вест Хэм"нинг штурми кучаймоқда. Футболчилар кетма-кет хавфли зарбалар йўллаяпти. Аммо ҳозирча, голдан дарак йўқ.

  • 59'

    Лингарднинг стандартдан берган зарбасини дарвозабон осонликча ушлаб олди.

  • 58'

    Ҳисобда ортда бораётган мезбонлар фаоллик кўрсатмоқда.

  • 56'

    Форнальснинг зарбасидан кейин Менди тўпни ушлаб олди.

  • 55'

    Узоқ масофадан берилган зарбаси Фабиански қайтарди. Вернернинг бўш қолган дарвозага такрорий уриниши ноаниқ кетди.

  • 54'

    Мэйсон Маунтнинг жарима майдонига оширган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 52'

    Жоржиньо жарима майдони атрофидан зарба йўллай олмади.

  • 50'

    "Болғачилар" анча фаол ўйин намойиш этмоқда.

  • 48'

    Тўп назорати Дэвид Мойес шогирдлари томонда бўлиб турибди.

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    ГОООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Чилуэллнинг узатмасидан кейин жарима майдони ичидан Вернер аниқ зарба йўллади.

  • 41'

    Қарши ҳужумга қочаётган рақибини қўполлик эвазига тўхтатган Кристенсен огоҳлантирилди.

  • 40'

    Бўлим якунига келиб, майдон эгалари ҳам ўйинга фаоллик қўшишни уддалади.

  • 38'

    Эрта прессинг уюштирган "болғачилар" рақиб дарвозабонини хато қилишга мажбур қилди.

  • 36'

    Жарима майдони ичида тўп Аспиликуэтанинг қўлига тегиб кетди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 35'

    Жарима майдони яқинида қоида бузган Вернер сариқ карточкага лойик кўрилди.

  • 35'

    Жарима майдонига кира олмаётган Лингард узоқ масофадан зарба берди. Ҳатто, тўп ҳам дарвозага қадар бормади.

  • 33'

    Тимо Вернер вазиятларни кўкка совуришдан чарчамаяпти.

  • 31'

    Қулай имкониятга эга бўлган Верне кутилганидек зарба бера олмади.

  • 29'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Футболчилар дарвозаларга зарба йўллай олмаяпти.

  • 27'

    "Кўклар" рақиб жарима майдонини ишғол этишда қийинчиликка дуч келмоқда.

  • 25'

    Жарима майдонига етказиб берилган тўпни Кристенсен узоқлаштирди.

  • 22'

    "Аристократлар" бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.

  • 20'

    Меҳмонлар рақибни жарима майдонига қамаб қўймоқда.

  • 18'

    Ўйин Тухель шогирдларининг устунлиги остида давом этмоқда.

  • 15'

    Кристиан Пулишичнинг зарбаси бироз кучсиз чиқди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 13'

    Вернер бирга-бир вазиятга чиқиб боришига олдинга югуриб чиққан Фабиански йўқ қўймади.

  • 11'

    "Болғачилар" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 9'

    Маунтнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

  • 7'

    Лингард вовеалар ривожидан илгарилаб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 4'

    Тимо Вернернинг жарима майдони ичидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 2'

    Тўп назоратини илк дақиқалардан майдон эгалари эгаллашга ҳаракат қиляпти.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!