Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Ренату Санчеш фаолиятини Лондоннинг “Челси” клубида давом эттириши мумкин.

Инглиз ОАВда ёзилишича, сешанба куни Халқаро Чемпионлар Кубоги(ХЧК) норасмий турнирда доирасида “Бавария”га қарши кечган ўйиндан сўнг, “аристократлар” бош мураббийи Антонио Конте португалиялик футболчи ҳақида Карло Анчелоттидан сўраган.

Илгарироқ, Санчеш “Милан”га сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиши ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, Санчеш якунланган мавсумда Бундеслигада 17 та ўйинда майдонга тушди холос.