"Челси" Санчони қўлга киритиш учун 2 футболчисини "қурбон қилмоқчи"

“Челси” клуби яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида Альваро Мората ва ярим ҳимоячи Тьемуа Бакайокони сотиб юбормоқчи. Бу ҳақда Express нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “аристократлар” ушбу икки футболчининг трансферидан 80 миллион фунт ишлаб олмоқчи. Кейин эса бу пулни “Боруссия Д” вингери Жейдон Санчони сотиб олишга сарфламоқчи.

Мората жорий мавсумни “Атлетико”да, Бакайоко эса “Монако”да ижарада ўтказмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!