"Челси" Санчонинг трансфери бўйича музокара ўтказмоқда

  • 19 февраль, 2020, 20:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Дортмунднинг "Боруссия" клуби вингери Жейдон Санчо янги мавсумни “Челси”да бошлаши мумкин.

Tecno

Tuttomercatoweb нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” аллақачон 19 ёшли англиялик футболчининг трансфери масаласида музокараларни бошлаб юборган. Ушбу трансфер ёзда амалга оширилиши ва у “Челси”га 120 млн еврога тушиши мумкин.

Таъкидлаш керакки, Санчога шунингдек “Манчестер Сити”, “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” клублари ҳам харидор.

Маълумот учун, Санчо жорий мавсум “Боруссия” сафида жами 20 та ўйинда майдонга тушди ва 13 та гол ҳамда 13 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!