“Челси” Шомуродовга қарши ўйнаган футболчини олади

Италия чемпионатида “Женоа” ва “Атланта” ўйинида Элдор Шомуродов жамоаси дарвозасини ишғол қилган Руслан Малиновский фаолиятини “Челси”да давом эттиришга яқин турибди.

Томас Тухель ёзги трансферлар вақтида асосий эътиборини майдон марказини кучайтиришга қаратади. Украиналик ярим ҳимоячи “Аталанта”да жамоа етакчиси Алехандро Гомеснинг ўрнини тўлиқ боса олишини кўрсатганидан кейин лондонликлар эътиборига тушди.

“Челси” ундан олдин бу позицияга “Барселона”дан Миралем Пьянич ва ПСЖдан Марко Вераттини олмоқчи эди.

Руслан Малиновский жорий мавсумда тўққизта голи ва 12 та голли паси билан “Аталанта”нинг А Серияда иккинчи ўринга кўтарилишига муносиб ҳисса қўшди.

Бу футболчининг трансфер суммаси 20-40 миллион атрофида баҳоланаётгани ҳам харидорларга маъқул келмоқда.

Бундан ташқари, “Челси” хўжайини Роман Абрамович Руслан Малиновскийни ўз жамоасига ўтишга шахсан ўзи кўндирмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!