"Челси" "Сити"дан олган футболчини Лондоннинг бошқа клубига сотмоқчи

"Челси" ҳужумчиси Раҳим Стерлинг фаолиятини Лондоннинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин, дея ёзмоқда "Sky Sports" нашри. 

Манбанинг хабарига кўра, англиялик форвард хизматига "Арсенал" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ушбу трансферни "тўпчилар" бош мураббийи Микель Артетанинг шахсан ўзи хоҳламоқда. 

Жорий мавсум Стерлинг 25 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 3 та голга ассистентлик қилган. "Челси" Раҳимни ёзда "Манчестер Сити"дан сотиб олган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!