"Челси" собиқ футболчиси Англияга қайтди

"Спартак Москва"нинг собиқ футболчиси Виктор Мозес Англияга қайтди.

33 ёшли вингер эркин агент сифатида чемпионшип вакили саналган "Лутон Таун" клуби билан шартнома имзолади. Нигериялик футболчи аллақачон Англияга етиб келган. Яъни, у янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтиш арафасид турибди. хусусан,

Футболчи аввал ҳам Англия Премьер-лигасида "Челси" ва "Ливерпуль" сафида ўйнаган. Ўтган мавсум охирида эса "Спартак"ни тарк этган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Лутон Таун" чемпионшипнинг ортда қолган тўртта ўйинидан сўнг атиги бир очкога эга бўлиб турибди ва турнир жадвалида ҳам шунга монанд 24 жамоа орасида 23-ўринда кетмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!