“Челси” супертўпурарни чақирди
ESPN журналистларининг маълум қилишича, “Челси”нинг янги бош мураббийи Грэм Поттер аввалги мураббий Томас Тухель даврида “Интер”га ижарага бериб юборилган Ромелу Лукакуни ортга қайтаришга қарор қилган.
Маълумки, бельгиялик ҳужумчи “аристократлар” тарихидаги энг қиммат трансфер эгаси ҳисобланади. Лондонликлар уни 2021 йилнинг ёзида 115 миллион еврога “Интер”дан харид қилган эди.
Лекин тажрибали ҳужумчи Томас Тухель қўллаган ўйин услубига мос тушмади ва Англияда бир йид юрганидан кейин яна собиқ жамоасига қайтишни маъқул кўрганди.
Энди Грэм Поттер жисмонан бақувват ҳужумчининг имкониятларидан кенгроқ фойдаланишни истаяпти.
Фикрлар