“Челси” Террига шартнома таклиф қилмайди, аммо...

Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячи Жон Террига янги шартнома таклиф қилмоқчи эмас. Бунинг ўрнига клуб раҳбарияти 36 ёшли футболчига жамоадаги лавозаимлардан бирини беришни мақсад қилган.

Бундан ташқари Террига Хитой клубиларидан бири қишки трансферлар мавсумида 12 млн фунтлик таклиф юбормоқчи.

Аммо футболчи буларни рад қилиб, мавсум охирига қадар “Челси”да қолишни маъқул кўрмоқда. Унинг келишуви 2017 йил ёзида якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!