“Челси” тўрт футболчидан воз кечди, навбатда яна учтасига!

Таниқли журналист Бен Жейкобс “Челси” ёзги трансферлар вақтида таркибида жиддий ўзгаришлар қилишни режалаштираётгани ҳақида маълумот тарқатди.

Клуб раҳбарияти биринчи навбатда, тўрт нафар футболчидан воз кечиш бўйича бир қарорга келиб бўлган. Унга кўра, лондонликлар “Рома”га ижарага берилган Ромелу Лукакуни Рим клубига пулламоқчи. Иан Маатсенни “Боруссия Дортмунд”га ўтказиш бўйича иш олиб борилади.

Ҳимоячи Льюис Холл ўзи ижарада ўйнаётган “Ньюкасл”га тўлиқ трансфер қилиниши режлаштирилган. Узоқ муддат ўйин амалиётисиз қолиб кетган Трево Чалобанинг кетиши ҳақида анчадан бери гап-сўзлар юрибди. Маркази ҳимоячига Англия ва Италия клубларидан чорлов бор.

Бу тўрт футболчидан ташқари, ёзда Конор Галлахер, Марк Кукурелья ва Михаил Мудрик каби ўйинчилар ҳам трансферга қўйилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!