“Челси” ва “Ювентус” ўзаро футболчи алмашиши мумкин

“Челси” “Ювентус” марказий ҳимоячиси Мерих Демиралга қизиқиш билдирмоқда.

“CalcioMercatoWeb” нашри хабарига кўра, лондонликлар Жоржиньони 24 ёшли Демиралга алмашишга тайёр. Италиялик футболчининг “Челси” билан шартномаси шу ой охирида якунига етади ва томонлар ҳали янги битим борасида келишмаган.

Демираль ўтган мавсумни "Аталанта"да ижарада ўтказди. Бергамоликлар шартномадаги 18 миллион еврога сотиб олиш бандини фаоллаштирмасликка қарор қилди. Қолаверса, Мерих "Ювентус" бош мураббийи Аллегрининг режаларига ҳам киритилмаган. Шуларни ҳисобга олсак, Туркия терма жамоаси футболчисини Лондонга кўчиб ўтиш эҳтимоли катта.

Якунига етган мавсум Демираль “Аталанта”нинг барча мусобақалар доирасидаги 42 учрашуувида майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмани муаллифига айланган. “Transfermarkt” портали футболчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!