"Челси" Вернернинг трансфери масаласида "РБ Лейпциг"га мурожаат қилди

  • 1 января, 2020, 10:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби "РБ Лейпциг" форварди Тимо Вернерни сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Tecno

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” аллақачон 23 ёшли германиялик футболчининг трансфер нархини билиш борасида немис клуби билан алоқага чиққан.

Айтиш керакки "Челси" ҳужум чизиғини январдаёқ кучайтирмоқчи ва Вернер уларнинг шорт-листидаги футболчилар қаторига киради.

Маълумот учун, Вернер жорий мавсум “РБ Лейпциг” сафида 25 та ўйинда майдонга тушди ва 23 та гол ҳамда 10 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфер нархи эса 75 млн еврога баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию