“Челси” воз кечган футболчилар номи маълум бўлди

“Челси” раҳбарияти ёзда клубни тарк этиши лозим бўлган футболчилар номини аниқлаб бўлди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.

Манбага кўра, биринчи навбатда беш нафар футболчи ёзги трансферлар даврида тўлиқ сотиб юборилади.

Бу рўйхатга ҳужумкор футболчилардан Ромелу Лукаку ва Армандо Броя, ҳимоячилар Трево Чалоба ва Марк Кукурелья, ҳамда дарвозабон Кепа Аррисабалага киритилган.

Айни пайтда улардан уч нафари клубда эмас. Лукаку “Рома”да, Кепа “Реал”да, Броя “Фулхэм”да ижара асосида ўйнамоқда.

Шунингдек, клуб тарбияланувчиси Коор Галлахернинг ҳам “Челси”даги келажаги мавҳум бўлиб турибди. “Арситократлар” сўнгги икки-уч мавсумда трансферга энг кўп пул сарфланган клубга айланганига қарамай, кучли жамоа ташкил этолмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!