"Челси" Хави Симонс бўйича музокараларни давом эттирмоқда

CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби Хави Симонснинг трансфери бўйича "РБ Лейпциг" билан музокараларни давом эттирмоқда. "Sky Sport Deutschland" мухбири Филипп Хинцега кўра, ҳозирча немислар лондонликлардан расмий ёзма таклифни кутаётгани қайд этилган.

Tecno

Маълумотларга кўра, нидерландиялик ярим ҳимоячи "аристократлар" сафига ўтишга тайёр ва "кўклар" у учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.

Аввалроқ Хавини 56 миллион фунт эвазига харид қилиш режалаштирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Симонс "Лейпциг" сафида умумий 76 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол урган ва 23 та голли узатмани ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию