"Челси" яна бир қимматбаҳо дарвозабонни сотиб олмоқчи
Лондоннинг "Челси" клуби "Атлетико" дарвозабони Ян Облакни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира ўз твиттер саҳифасида маълум қилди.
Юқоридаги манбага кўра, “аристократлар” аллақачон 27 ёшли посбоннинг агенти билан бу борада музокараларни бошлаб юборган. Гап шундаки, "Челси" устози Фрэнк Лэмпард словениялик дарвозабонни Кепа Аррисабалага ўрнига муносиб кўрмоқда.
Маълумот учун, Облак “Атлетико” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 256 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 174 та гол ўтказиб юборган. Унинг трансфер нархи эса 80 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар