"Челси" яширин "қуроли"ни "Лилль"га бермади

 
"Челси" раҳбарияти ўтган йили "Марсель"дан 31,5 миллион фунтга трансфер қилинган лекин асосий таркибга кира олмаётган Миши Батшуайини Франция чемпионатига қайтаришни рад этди.
 
Бельгия терма жамоаси ҳужумчисига "Лилль" жамоаси оғиз солган эди. Лондонликлар бош мураббийи Антонио Конте Миши Батшуайига жамоа тўпурари Дийго Костага ўринбосар сифатида қарамоқда. Диего Коста Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Одил Аҳмедов  каби ёзда Хитой чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.
 
Миши Батшуайи Англия чемпионатида 11 маротаба захирадан майдонга тушди ва битта гол уришга муваффақ бўлди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!