"Челси" ёзда "Боруссия Д" посбонини ўз сафига қўшиб олмоқчи

“Челси” яқинлашиб келаётган ёзги трансфер ойнасида бир қанча футболчилар билан хайрлашиши мумкин. Миш-мишларга қараганда, дарвозабонлардан бири Эдуард Менди ёки Кепа Арризабалага жамоани тарк этиши мумкин.

Лондонликлар айни дамда янги дарвозабон излашни бошлаб юборишган. Bild нашри хабарига кўра, “аристократлар” Дортмунднинг "Боруссия" клуби посбони Грегор Кобелни қўлга киритиш ҳақида ўйламоқда.

Швейцариялик 25 ёшли дарвозабон жорий 2022/2023 йилги мавсумда “Боруссия” сафида жами 29 та расмий ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 32 марта тўп олиб чиқди.

Трансфермаркт портали экспертлари Кобелни 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!