"Челси" юлдузи Саудия Арабистонига ўтишга яқин
Лондоннинг «Челси» жамоаси ярим ҳимоячиси Педру Нету яқин вақтларда «Ал-Ҳилол» клубига ўтиши мумкин. Саудия Арабистони чемпионати етакчиларидан бири португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Унга нисбатан аввалроқ «Манчестер Сити» ҳам жиддий қизиқиш билдирган эди.
Журналист Николо Скира тарқатган маълумотларга кўра, Риёд клуби 26 ёшли Нетуга жуда катта маош ва узоқ муддатли шартнома таклиф этишга тайёр. Манбаларга кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар жуда тез суръатда олға силжимоқда.
Transfermarkt портали экспертларининг баҳосида Педру Нетунинг бозор қиймати 60 миллион евро атрофида. Шу билан бирга, кулуарларда тарқалаётган хабарларга кўра, «Челси» ўз футболчиси учун деярли икки баробар кўпроқ — 117 миллион евро атрофида тўлов талаб қилмоқда. Нетунинг амалдаги шартномаси 2031 йилга қадар мўлжалланган.

Фикрлар