“Челси” зўр ҳужумчиларни чақиряпти

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель якунланган мавсумда жамоанинг ҳужум чизиғи вакиллари ўйинидан умуман қониқмади. Айниқса, катта умидлар билан рекорд сумма – 97,5 миллион фунтга харид қилинган Ромелу Лукаку ишончни оқлай олмади.

Янги мавсум олдидан “аристократлар” ҳужум чизиғини янгилашни режалаштирмоқда. Тухель келаси мавсум ўз жамоасида “Манчестер Сити” юлдузи Раҳим Стерлинг, “Бенфика” тўпурари Дарвин Нуньес ва “Лилль” ҳужумчиси Жонатан Дэвидни кўрмоқчи.

Шунингдек, лондонликлар ёзда “Барселона”ни тарк этиши кутилаётган Усмон Дембелега ҳам харидор ҳисобланади.

Бу мавсум “Челси” чемпионатни учинчи ўринда якунлади. Томас Тухель ҳозирги таркиб билан “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль”га қаршилик кўрсатиш имконсиз эканини таъкидлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!