"Челси" зўр хавбекдан қуруқ қолиши мумкин

"Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райс қишки трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин.

21 ёшли англиялик футболчи учун "Челси" жиддий қизиқиш билдирмоқда. The Guardian нашри маълумотига кўра, "болғалилар" бош мураббийи Дэвид Мойес Райсни етакчи футболчисини жамоада олиб қолишга уриниб кўрмоқчи.

Ўтган ёзда "Вест Хэм" футболчининг трансфери учун 80 миллион евро талаб қилган эди. Келаётган трансфер ойнаси вақтида лондонликлар ушбу вариантга яна бир бор мурожаат қилади.

Жорий мавсумда Райс Англия чемпионати баҳсларида 15 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!