"Челси"да бу футболчига жой йўқ

Лондоннинг "Челси" клуби ижара муддати тугагач, "Атлетико" сафидан келиб қўшилган Сауль Ньигес билан хайрлашади. Бу ҳақда "La Razon" нашри хабар бермоқда. 

Испаниялик ярим ҳимоячи ёзги трансферлар ойнасида Лондон жамоасига кўчиб ўтди. Манбанинг хабар беришича, Сауль раҳбарият ва мураббийлар штабида керакли таассурот қолдирмаган ва унда мунтазам ўйин амалиёти йўқ. 

Маълумот ўрнида, 26 ёшли футболчининг "матрасчилар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!