“Челси”да катта тозалаш бўлади
“Челси” кейинги йилларда трансфер бозорида энг кўп фаоллик кўрсатган клубга айланди. Бироқ бу натижаларнинг яхшиланишига олиб келгани йўқ.
Янги мавсум олдидан “аристократлар” яна катта харажат қилишига тўғри келмоқда. Ҳозиргача, лондонликлар Педру Нету (60 миллион евро), Филип Йоргенсен (24,5 миллион евро) ва Калеб Уайли (10 миллион евро) каби ўйинчиларни олди.
Айни пайтда икки машҳур юлдуз Жоау Феликс ва Виктор Осимхен трансфери бўйича “Атлетико” ва “Наполи” билан музокаралар давом эттирилмоқда.
Бу ёз трансфер харажатлари 300 миллион фунтдан ўтиб кетиши мумкин. Молиявий фэйр-плейни бузмаслик учун “Челси” ўн нафарга яқин ўйинчини сотиб юбориши керак.
Биринчилардан бўлиб кетадиганлар рўйхатига Ромелу Лукаку, Трево Чалоба ва Армандо Бройя киритилган. Шунингдек, тез орада Конор Галлахер ва Карни Чуквуэмекага ҳам харидорлар чиқиши кутилмоқда.
Шунингдек, клуб раҳбарияти Раҳим Стерлинг, Нони Мадуэке, Давид Фофана ва Башир Хафрисга яхши таклиф бўлса, уларни ҳам қўйиб юборади.
Фикрлар