“Челси”дан кетмасак бўлмайди!
“Челси” икки мавсум давомида Англия футболига мослаша олмаган Тимо Вернердан воз кечишга қарор қилди.
Маълумотларга қараганда, “аристократлар” ҳужумчисининг агенти Фолькер Штрут А Сериянинг энг қудратли клублари – “Ювентус” ва “Милан” билан алоқага чиқиб, уларга Тимо Вернерни трансфер қилиш таклифини билдирган.
Бундан ташқари, Штрут “Аталанта” мутасаддилари билан ҳам музокара ўтказди. Бироқ, Бергамо клубига ўтиш варианти Вернерга ёқмади.
Вернер премьер-лигада 15 та учрашув ўтказиб, биттадан гол ва ассис муаллифи бўлди холос. “Аристократлар” бу ҳужумчи учун 2020 йилнинг ёзида 53 миллион евро сарфлаган эди. Трансфер ўзини оқламаяпти.
Фикрлар