“Челси”га керак бўлмай қолган футболчига жиддий клубдан чорлов бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Бенуа Бадьяшиль жорий ёзда жамоани тарк этиши мумкин.

Инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, франциялик футболчи Лондон клубининг янги мавсум режаларига кирмайди. Уни ўз сафига қўшиб олишга “Ньюкасл” қизиқиш билдирмоқда ва яқин кунларда “қарғалар” трансфер бўйича расмий таклиф билан чиқиши кутилмоқда.

Бенуа Бадьяшиль 2023 йилда “Монако”дан “Челси”га 38 миллион евро эвазига ўтган. Унинг шартномаси 2030 йил 30 июнгача амал қилади.

2025/2026 йилги мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 16 та ўйин ўтказиб, гол ёки голли узатма билан ажралиб тура олмаган.

Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 15 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!