“Челси”га ёқмаган ўйинчини тўрт клуб талашяпти

CHERY AUTO

Франциялик ҳимоячи Аксель Дисаси қишки трансфер ойнаси даврида Лондоннинг “Челси” клубини тарк этиб, бошқа жамоага кўчиб ўтиши кутиляпти.

Tecno

Milan News 24 нашрининг хабарига кўра, “аристократлар” мураббийлар штаби 27 ёшли футболчига бундан кейин ҳам ўйин амалиёти бермоқчи эмас.

Манба маълумотларига кўра, Дисасининг кейинги манзили Италия А Серияси бўлиши эҳтимоли ошиб бормоқда.  Тажрибали ҳимоячига “Милан” ва “Рома” иш таклиф қиляпти.

Шунингдек, Дисаси олдида Англия Премьер-лигасида қолиш вариантини ҳам мавжум. Хусусан, “Вест Хэм” ва “Ньюкасл” бу ўйинчини ўз сафина қўшиб олишга тайёрлигини биддирган.

Дисасининг бозор қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Жорий мавсумда Аксель Лондон жамоаси сафида ҳали бирор ўйинда майдонга тушмади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!