"Челси"нинг энг меҳнаткаш футболчиларидан бири клубдан кетмоқчи, унга "Барселона" харидор
"Челси" ярим ҳимоячиси Жоржиньо мавсум сўнгида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Лондонликлар ўз футболчиси билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи, бироқ томонлар ҳозирча келишувга эришмаган. Италиялик ижодкор таклифларни кўриб чиқишга тайёрлиги тахмин қилиняпти.
2023 йилнинг ёзида эркин агентга айланадиган хавбек учун 3 та клуб кураш олиб бормоқда. Булар - "Наполи", "Барселона" ҳамда "Ньюкасл".
Аввалроқ, 31 ёшли Жоржиньонинг неаполликлар таркибига қайтмоқчилиги айтилаётганди. У мазкур жамоа шарафини 2014-2018 йиллар оралиғида ҳимоя қилган.
Фикрлар