"Челси"нинг ғалабали серияси 6 ўйинга етди

Англия Премьер Лигаси 12-тури доирасида Лондоннинг “Челси” клуби меҳмаонда “Мидлсбро”га қарши майдонга тушди.

Қизиқарли кечган баҳсда эса, “аристократлар” мезбон жамоа устидан 0:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувдаги ягога голга эса, лондонликлар ҳужумчиси Диего Коста муаллифлик қилди.

Қайд этиш жоиз, ушбу ўйинда “Челси” ўзининг АПЛдаги ғалабали сериясини олтита ўйинга етказиб олди ва турнир биринчи ўринга кўтарилди.

“Мидлсбро” – “Челси” – 0:1

Гол: 41 Диего Коста.

Мидлсбро: Вальдес, Чемберс, Фабио (Даунинг, 71), Барраган, Гибсон, де Рон, Форшоу (Лидбиттер, 89), Клейтон (Фишер, 73), Траоре, Рамирес, Негредо.

Челси: Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич, Мозес (Иванович, 90), Педро (Чалоба, 80), Канте, Азар (Оскар, 90), Диего Коста.

Огоҳлантиришлар: Клейтон (8), Аспиликуэта (51), Давид Луиз (64), Канте (73), Чемберс (74).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!